Главная » Статьи » Ayriliq

Юзларимда кулгум кўп эди

Юзларимда кулгум кўп эди...
Кўзларимда меҳрим кўп эди....
Нима бўлди бизга билмадим,
Орамизда соғинч зўр энди....
Кўраябман сиз ҳам маъюссиз...
Кўзларизда-"нима...у ёшми"...?
Кетаябсиз бош эгиб ...эссиз....
Бир сўз айтиш, шунча қийинми.....
Сиз ҳам мени эсларсиз...балки...
Балки менга гаплариз бордур...
Иккимизни кўз ёшга қўйган,
Бу соғинчда аламиз бордур....
Мен-чи...сизга кўп шеърлар ёздим
Хали-хануз ёзябман, мана...
Ҳар сатирга кўз ёшим тўкдим,
Ўз ўзимга алданиб яна......
Энди, нега йиғлайсиз инграб....
Етмасмиди менинг ёшларим....
Умир ўтди орада бўзлаб.
Фақат қолди дилда доғларим !
Сизга мени гапим кўп эди.....
Юрагимда меҳрим кўп эди.....

Категория: Ayriliq | Добавил: Dj_sherbek (26.03.2015)
Просмотров: 468 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]